Сув хўжалигида вегетация даврига тайёргарлик кўриш мақсадида Хоразм вилоятидаги суғориш тармоқларида лойқадан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Хива тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Дашёп” канали махсус техникалар ёрдамида тозаланмоқда.
Ушбу канал туманнинг Гулшан, Бўстон ва Дашёп маҳаллаларидаги аҳоли томорқалари ҳамда фермер хўжаликларининг 1 800 гектардан ортиқ экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.
Канал умумий узунлиги 6 км бўлиб, шу кунгача 4,6 км қисми тозаланди. Туман бўйича кузги-қишки тадбирлар доирасида жами 32 км узунликдаги каналлар лойқадан тозаланиши режалаштирилган ҳолда бугунгача 30,3 км қисмида ишлар якунланган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати