КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хоразм вилоятида кузги-қишки тадбирлар доирасида суғориш тармоқларининг сув ўтказувчанлигини ошириш, сувнинг ерга сингиб кетишини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, Урганч туманидаги “Нодира Гулнора” фермер хўжалигига қарашли “Урганч яп-2” ички ариғида туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳамда “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси ишчилари томонидан бетонланмоқда.
 Мазкур ариқнинг узунлиги 1.1 км бўлиб, мавсум бошидан буён ариқ ўзанининг 320 метр қисмида ишлар якунланди. Эндиликда эса ариқ ён тарафларининг 105 метрида бетон қуйиш бошлаб юборилган.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)