ХОРАЗМЛИК СУВЧИ ЁШЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида вилоят сув хўжалиги ташкилотлари ёшлар етакчиларининг йиғилиши ўтказилди. Тадбирда 30 ёшгача бўлган ходимларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, улар учун тил ўрганиш курсларини ташкил этиш, ёш ходимларга кредит, субсидия ва бошқа ёрдамларни олишда кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
– Бугун биз сувчи ёшларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам бериш каби масалаларни муҳокама қилдик, – дейди Сув ресурслари ва гидрометрия диспетчерлик хизмати бўлими бош гидрометри, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ёшлар етакчиси Жаҳонгир Болтаев. – Йиғилишда ёшларимизнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш, форумлар ўтказиш, спорт мусобақалари ташкил этишга келишиб олдик.

Х.Машарипова,
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)