
Хусусан, “Меҳнатобод” ҳудудидан оқиб ўтувчи, узунлиги 10 км бўлган “Қишлоқ ёп” каналининг ҳозирда 400 метр қисми бетонланди. Бунинг натижасида эса ҳудуддаги фермер хўжаликларининг 200 гектар экин далалари ҳамда 100 дан ортиқ хонадон томорқа ерлари сув таъминоти яхшиланади.
Шу билан бирга, “Беруний” ҳудудидаги “ИСТ-2-4” ички ариғида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ариқ жами узунлиги 2 км бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 0.7 м³/секундни ташкил қилади; бугунгача 200 метр қисми бетонлашди. Ушбу ариқ 500 хонадон томорқаларига ва “Искандар обод” фермер хўжалигининг 100 гектардан ортиқ ер майдонларига сув етказиб беришга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





