“ОСТОНА” КАНАЛИ БЕТОНЛАНМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Айни кунларда Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг 1 258 гектар ер майдонини сув билан таъминловчи “Остона” канали туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳисобидан бетонланмоқда. Мазкур ишларга 1 та бетонқоргич машина, 1 та экскаватор, шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Мелиоратив экспедиция ишчи жамоаси кўмаклашмоқда.
Ушбу каналнинг умумий узунлиги 6.5 км бўлиб, сув олиш манбаи “Оқмачит” канали ҳисобланади.
Куз-қиш мавсумида Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ҳисобидаги 22 км узунликдаги суғориш тармоқларида бетонлаш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 8.7 километрида, шу билан бирга, кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички ариқларда эса режа 163.4 км бўлган ҳолда 35.4 км қисмларида ишлар якунланган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)