ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш тизимини модернизация қилиш, сув омборлари ва гидропостларда сув сатҳини масофадан мониторинг қилиш имконини берувчи замонавий ўлчов датчикларини жорий этиш ҳамда уларни барқарор телекоммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари ҳамда “Ўзкомназорат” инспекцияси вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилояти ҳудудидаги трансчегаравий ва вилоятлараро гидропостларда телекоммуникация инфратузилмасини жорий этиш масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мутахассислар томонидан гидропостларда ўтказилган техник ўлчовлар асосида мавжуд мобил алоқа қамрови даражаси, шунингдек, барқарор алоқа каналларини ташкил этиш учун зарур бўлган оптик толали алоқа кабеллари узунлиги бўйича дастлабки техник хулоса ишлаб чиқилди.
Ўрганиш натижалари тегишли вазирлик ва идоралар томонидан гидропостларни тўлиқ рақамлаштириш, реал вақт режимида сув сатҳини мониторинг қилиш ва узлуксиз маълумот узатиш имконини берувчи инфратузилмани жорий этиш бўйича кейинги чора-тадбирларни белгилашда асос бўлиб хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)