Юртимизда ушбу ҳаракатнинг 120 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ҳам Касаба уюшма қўмитаси фаоллари ҳамда фахрийлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Унда қўмита раиси Д.Кенжаев йиғилганларни мазкур байрам билан табриклаб, Президентимизнинг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси мазмун-моҳиятини тушунтирди.
Тадбир сўнггида байрам иштирокчиларига совғалар топширилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





