
Жумладан, “Ақлли сув” қурилмалари, кузатув камералари ва тунги чироқлар ўрнатилди. Боғот туманидаги ПК851+50 ва ПК902+00 пикетидаги 2 та иншоотга 5 кВт қувватга эга қуёш панеллари ҳам ўрнатилди. 5 та объект ҳам тўлиқ автоматик бошқарув тизимига ўтказилди. Қолган битта сув тўсувчи иншоот эса келгуси йилги давлат дастурига киритилган бўлиб, тўлиқ реконструкция қилиш кўзда тутилган.

- Шу кунгача гидроиншоотлардаги сув тўсиқларини қўл кучи ёрдамида ҳаракатга келтирар эдик. Бугунга келиб Президентимизнинг ислоҳотлари натижасида сув хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар қўлланмоқда. Бу эса вақтни тежашга ҳамда меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам бермоқда”, - дейди миннатдор бўлиб сув тўсувчи иншоот назоратчиси Неъмат Рўзметов.
Маълумот ўрнида: ушбу коллектор 1953 йилда кўлларни бир-бирига улаш натижасида ишга туширилган бўлиб, умумий узунлиги 407 км. Хоразм вилояти ҳудудидан унинг 233 км қисми ўтган. Вилоятдаги суғориладиган ерларнинг 70 %га яқини, яъни 160 минг гектар майдонлардаги ер ости зах сувларини чиқариб юборишга хизмат қилади.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати





