ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Шовот-Қуловот ИТБ ишчи-ходимлари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва ҳуқуқий маданият масалаларига бағишланган “Аёллар ва қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик”, “Мен кучли аёлман” мавзулардаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида учрашув ташкил этилди.
Унда Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, капитан Тиллабоева Зуҳра Маҳмуджоновна маъруза қилди.
Тадбир давомида оиладаги муҳитни яхшилаш учун оила аъзолари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, муаммолар, ҳиссиётлар ва фикрларни бир-бири билан баҳам кўриш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда оила аъзолари орасида вазифаларни адолатли тақсимлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Бундан ташқари, ҳозирда омма орасига шиддат билан кириб келаётган кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг бу борадаги билимларини ошириш юзасидан ҳам кенг маълумотлар берилди.
Тадбир якунида барчани огоҳликка даъват этувчи буклетлар тарқатилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)