Унда Хоразм вилояти тизим ташкилотлари ижро интизомига масъул ходимлари ҳамда вилоят “Yunicon-sof” компаниясидан тегишли мутахассислар жалб қилинди.
Тадбирда барча ходимларга иш юритиш тартиби тўғрисида ички буйруқлар қабул қилиниши ҳамда мазкур буйруқ орқали ижро интизоми тартибга солиниши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, масъул ходимларнинг ҳар бирига ўзларининг шахсий “ONE ID”си орқали тизимга кириб, тизим орқали амалга ошириладиган ҳар бир қадам ва механизмлар алоҳида-алоҳида тушунтирилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






