
Тадбирда муассаса директори Ҳамробек Валиев сув ҳисоб-китобини тўғри ва аниқ олиб борилиши нақадар муҳимлигини таъкидлар экан, сувчилар зиммасига юклатилган вазифаларни яна бир бора тушунтириб ўтди.
“Иш фаолиятимизни олиб боришда планшет ва скутерлардан фойдаланишимиз нафақат вақт тежалишини, балки бу орқали иш самарадорлиги ошишини ва сув истеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди, - дейди техник-гидротехник Ражаббой Хўжаев.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






