Тадбир назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш мақсадида Қўшкўпир туманидан оқиб ўтувчи “Эски Хонобод” каналининг ПК 1+00 пикетида бўлиб ўтди.
Мазкур амалиётда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Давронбек Кенжаев, буюртмачи “Хоразмсувқурилишинвест” ДМ мутахассислари ва бош пудратчи “Хоrazm invest holding” МЧЖ қурувчилари томонидан гидрообъектларни бетонлаш жараёни қандай кечиши ҳақида тўлақонли маълумотлар берилди. Амалиёт қизғин савол-жавоб ва мунозаралар билан ўтди.
Шу билан бирга, амалиёт якунида, тингловчилар Давлат Аттестацияси имтиҳонини ҳам ҳеч бир қийинчиликларсиз топширдилар.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






