Семинарда соҳага доир қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, объектлар самарадорлигини ошириш мақсадида уларни беталофат ишлатиш, электр қувватидан ажратилган лимит доирасида фойдаланиш ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, мазкур станция 1996 йил ишга тушган. 4 дона “SNPE-500/10” насос агрегатлари ўрнатилган бўлиб, туманнинг 649,7 гектар экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлайди; сув чиқариш қобилияти 2 м³/секундни ташкил этади; умумий қуввати 440 кВт/соатга тенг.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






