Тадбирда, йиғилганларга, сув тезлигини ўлчайдиган портатив электромагнитли “MGG/KL-DCB” типдаги гидрометрик вертушкада сув сарфини тўғри ўлчаш жараёнлари тўлиқ кўрсатиб берилди.
Шу билан бирга, сув ҳисоб-китобини олиб боришда юритиладиган ҳужжатларни юритиш тартиби, сув махсус хизмати томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда сув тежовчи технологиялар қамровини янада ошириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан керакли маълумотларни олдилар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






