Биламизки, 2025 йил сув хўжалигида "Насослар самарадорлигини ошириш" йили деб эълон қилинган. Бинобарин, жорий йилда бу соҳада жуда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг топшириғига асосан жорий йил 10 май куни Гурлан тумани “Вазир” ҳудудидаги “Иноят Махсим” фермер хўжалигида насос агрегатларини муқобил энергияга ўтказиш ва электр энергияни иқтисод қилиш бўйича кўргазмали амалий семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими, туман Қишлоқ хўжалик бўлими, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бошлиқлари ва мутахассислари, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи ва мутахассислари, туманидаги кластер ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари, жами 40 нафардан ортиқ ходимлар иштирок қилди.
Ўтказилган амалий семинарда кластер ва фермер хўжаликлар ҳисобидаги насос агрегатларига қуёш панелларини ўрнатиш ва электр энергияни иқтисод қилиш юзасидан мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати