ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йил 2 май куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан Хонқа туманидаги “Нукус яб” каналининг ПК96+00даги гидроиншоотида “Полвон-Ғозовот” ИТБ ва туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари иштирокида объектлар хавфсизлиги, техник ҳолати, сувдан самарали фойдаланиш ҳамда ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги  ПҚ-240-сонли Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Инспекция томонидан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотлар махсус электрон платформага киритилиб, коррупциявий хавф-хатарлар харитаси шакллантирилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Маълумот ўрнида, ушбу объект 1998 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 10 м³/секундни ташкил қилади; 3 та ровоқдан иборат. Боғот туманининг 2 581 гектар майдонларини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)