Янгибозор тумани, “Чўболончи” ҳудудидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалигининг 18 гектар пахта экин майдонига сув тежовчи суғориш технологияларидан кўчма эгилувчан қувурлар ётқизилган.

Ушбу қурилманинг ишлаш жараёни мисолида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ мутахассиси Х.Худайберганов томонидан туман фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида сув текин эмаслиги, ундан тежаб фойдаланиш муҳимлиги, шунингдек, сув тежовчи суғориш қурилмаларининг афзалликлари хусусида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Маълумот ўрнида, Янгибозор туманида 2025 йил учун кўчма эгилувчан қувурлар жорий қилиш режаси 631 гектар бўлиб, бугунгача 120 гектар ер майдонга 6 та тўплам қувурлар ўрнатилган.

Ҳозирда вилоятда сув тежовчи суғориш технологияларини амалга тадбиқ этиш давом этмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати