Унда ушбу хўжаликнинг 20 гектар ғалла экин майдонига ўрнатилган ёмғирлатиб суғориш технологияси мисолида сув ресурсларидан самарали фойдаланишда сув тежовчи қурилмаларнинг афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, “Agrosubsidiya.uz” ахборот платформаси тўғрисида ҳамда қурилма сифат кўрсаткичини ўлчаш бўйича маълумотлар етказилди.
Маълумот учун, туманда 2025 йилда 3 812 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 2 584 гектарида ушбу амалиёт тадбиқ этилди.Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






