Тадбир давомида сувдан самарали фойдаланиш, гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш ҳамда сув тежовчи суғориш технологияларининг афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун, ушбу гидроиншоот 1970 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 6 м³/секундни ташкил этади. Канал узунлиги 25.5 км; 2 та ровоқдан иборат; туманнинг 2 239 гектар майдонини суғоришга хизмат қилади. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






