ХОРАЗМ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Экин ер майдонларини суғориш даври бошланмай туриб, бетонлаш ишларини тез кунларда якунлаш мақсадида сув хўжалиги тизим ташкилотлари меҳнаткаш ишчи-хизматчилари каналлар ва хўжаликлараро ариқларни бетонлашни табиатнинг ҳар қандай об-ҳавосига қарамай давом эттиришди.
Шундай фидойи жамоалардан бири бўлган Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси томонидан Хива тумани “Хуросон” каналининг ПК31+00дан ПК32+80гача бўлган участкасида ишлар ниҳоясига етказилди.
Ушбу канал жами узунлиги 8.6 км бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 2 м³/секундни ташкил этади. Каналнинг ушбу қисми “Паришон” маҳалласи аҳолисининг томорқа ерларини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)