Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорига асосан "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда “UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонаси ўртасидаги шартномага асосан 51 дона “ХE150W” русумли экскаваторлар харид қилинган бўлиб, шундан, ҳозирда 9 донаси Хоразм вилояти туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан қабул қилиб олинди.

Шу муносабат билан, мазкур техникалардан самарали фойдаланиш ҳамда белгиланган тартиб-қоидалар асосида ишлатилишини таъминлаш мақсадида жорий йил 25 февраль куни қўшма корхона биносида туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ҳайдовчилари учун ўқув машғулотлари ўтказилди.


Унда мутахассислар томонидан амалий ва назарий тушунчалар ҳамда машинистларнинг берган саволларига жавоблар берилди, шунингдек, тадбир сўнггида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати