ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йил 21 февраль куни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Хоразм вилоятида бўлиб, Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарори ижросини ўрганди.
Хусусан, Гурлан туманининг “Болдоқли” МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, маҳалла вакиллари билан учрашилиб, уларнинг бу борадаги фикрлари эшитилди.
Оқсоқоллар сув таъминотини яхшилаш йўлидаги хайрли ишлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, масъулларга лойиҳа доирасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли якунланишига доир кўрсатмалар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)