МАВСУМИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Суғориш жараёнида сувдан мақсадли фойдаланиш ва уни исроф бўлишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар орасида канал ва ариқларни бетонлаштириш ўз самарасини бермоқда.
Бу борада вилоят тизим ташкилотларида ҳам ишлар қизғин кетмоқда.
Хусусан, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси томонидан Хива тумани “Бирлашган” каналининг 200 метр қисмида бетонлаштириш, шунингдек, Урганч туманидаги “Дўстлик” каналида эса бетонлаштириш жараёнига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирларга 2 та техника ва 20 нафар ишчи кучи жалб қилинган.
Шу билан бирга, сув ҳавзалари бўйида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш мақсадида ташкилот томонидан паррандахоналар ташкил этилиб, у ерда ўрдак ва куркалар етиштириш йўлга қўйилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)