КУЗГИ-ҚИШКИ МАВСУМИЙ ТАДБИРЛАРНИНГ БОРИШИ ЎРГАНИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йилнинг 27 декабрь куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Хонқа тумани, “Мадир” ҳудудида фермер ва механизаторлар билан амалий учрашув ташкил этилди.
Унда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Мадир-5” ички суғориш каналида амалга оширилаётган бетонлаштириш ҳамда ҳудудда олиб борилаётган шўр ювиш, ички ариқ ва зовурларни лойқадан тозалаш ишлари ўрганилди. 
Тадбир давомида инспекция бош мутахассиси К.Артиқов бетонлаштиришдаги муҳим жиҳатларни эсдан чиқармасликни, хусусан, канал откосларини тромбовка қилиш, канални лойиҳавий кесимга келтириш, музлаб қолишнинг олдини олиш мақсадида музлашга қарши қўшимчаларини қўшиш, бетонни лойиҳавий қалинлигини бир хилликда бажаришни таъминлаш, техник хавфсизлик қоидаларига риоя этиш зарурлиги тўғрисида тушунчалар берди.

Шу билан бирга, мазкур тадбирларнинг барчаси сув танқислигини олдини олишдаги самарали қадамлар эканлиги таъкидланди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)