ФЕРМЕРЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Шўрланган ерларни ҳар йили шўрини ювиш зарурий агромелиоратив тадбир ҳисобланиб, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тегишли мутахассисларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини янгилаб ва мустаҳкамлаб бориш муҳимдир.
Шу муносабат билан, бугун Хоразм вилоятининг Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти доцентлари К.Хамроев, З.Қодиров ва Р.Темировлар томонидан “Глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида суғорма деҳқончиликда инновацион сув тежамкор суғориш ва шўр ювиш технологияларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа натижалари доирасида “Шўрланган тупроқларда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида инновацион суғориш ва шўр ювиш технологиялари” мавзусида илмий-амалий семинари ўтказилди.
Унда фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, сув хўжалиги ташкилотлари масъул мутахассислари, коллеж ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинарда институт доцентлари томонидан амалий лойиҳа натижалари юзасидан маълумотлар тақдим этилиб, йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)