КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ ТАДБИРЛАРИ АЙНИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАСИДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Юртимизда қаттиқ совуқлар бошланмай туриб, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ тизим ташкилотларида ҳам мавсумий ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Хусусан, “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси томонидан Шовот тумани, “Соҳибкор” ҳудудидаги “Уста Матсафо” фермер хўжалиги ички ариқлари бетонлаштирилмоқда. Ҳозирда режадаги 300 метрдан 100 метр узунликдаги қисмида ишлар якунланган.
Шунингдек, Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан ҳам “Томадурвадик” ҳудудидаги “Худайберган сувчи” ва “Хонқаобод” ҳудудидаги “Султонов Расулбек” фермер хўжаликларидан ўтувчи ички суғориш тармоқларига плиталар ётқизиш ҳамда “Мадир-5” каналида бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)