2024 йил 15 ноябрь куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ташкил қилинган навбатдаги семинар Янгиариқ тумани, “Кўриктом” каналининг ПК 103+00даги гидроиншоотида бўлиб ўтди.
Унда “Полвон-Ғозовот” ИТБ, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассисларидан ташқари, тумандаги кластер ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва МФЙ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида инспекция бош мутахассиси Кенжабой Артиқов, сувдан самарали фойдаланишда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш, ерларни лазер ёрдамида текислаш, ер майдонларидаги ички ариқларни бетонлаштириш, шу билан бирга, “Сув – текин эмас” деган ғояни ҳар биримиз атрофдагиларга етказишимиз муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилганларга, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-981-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Маълумот ўрнида: ушбу объект 1974 йилда қурилган бўлиб, 2 та ровоқдан иборат; сув ўтказиш қобилияти 14 м³/сек.; туманнинг 3526 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izohlar (0)
Chapqirg‘oq Amudaryo Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Direktor: Toirov Odilbek Raximberganovich
Elektron pochta: xz.havza@minwater.uz
Ishonch telefoni: 62 226-01-35
Fax: 62 226-01-35
Manzil: Urganch shahar, Munis Xorazmiy 1 uy.
Ish vaqti: Dushanbadan-Jumagacha soat 9:00 dan 17:00 gacha
Murojaat qoldirish