ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
2024-2025 йил куз-қиш мавсумий тадбирлар доирасида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ тизим ташкилотлари томонидан ички ариқларни бетонлаштириш ишлари давом эттирилиб келинмоқда.
Хусусан, Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси “Намуна” ҳудудидаги “Отабек Гарчак”, Янгибозор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси “Оёқдўрман” ҳудудидаги “Дилнура Отабек қизи” ҳамда Тупроққалъа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Мирзо Улуғбек” ҳудудидаги “Араз Муҳаммад” фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер майдонларига хизмат қилувчи ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)