МОЗИЙГА САЁҲАТ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Жорий йил 3 ноябрь куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ишчи-ходимлари учун Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар Кенгаши томонидан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” ғояси доирасида кўҳна шаҳар, очиқ осмон остидаги музей ҳисобланган Хивага саёҳат уюштирилди.
Тадбир давомида иштирокчилар кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи гўзал тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат ҳамда замонавий мажмуаларни томоша қилишаркан, бу замин уларнинг кўз ўнгида янада янги жилода акс этгандек бўлди. 
Улар маънавий ҳордиқ чиқариб, кўтаринки руҳда ўз манзилларига қайтишаркан, ташкилотчиларга самимий миннатдорчиликларини билдиришди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)