“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕМИНАРИ “ГАУК ЯБ” КАНАЛИ ГИДРОИНШООТИДА ЎТКАЗИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 1 ноябрь куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан Хива туманидаги “Гаук яб” каналининг ПК 67+45даги гидроиншоотида “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Мелиоратив экспедиция, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-981-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Тадбир сўнггида Хива тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори У.Саиджонов ўз фикрини билдираркан, ушбу семинарда ҳукумат фармон ва қонунлари бўйича тизим ташкилотларига юклатилган вазифалар тўлиқ белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида, мазкур гидроиншоот 1979 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 12 м³/сек.; 2 та ровоқдан иборат; туманнинг 2 800 га ер майдонларини сув билан таъминлайди. Каналнинг узунлиги 12,7 км; бетон ўзанли.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)