ХОНҚА ТУМАНИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 25 октябрь санасида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан Хонқа туманидаги “Нукус яб” каналининг ПК 96+00даги гидроиншоотида ўқув семинари ўтказилди.
Унда инспекция, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси ва туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.
Тадбир давомида қилинган ишлар таҳлил қилинар экан, объектлар хавфсизлиги таъминланиши ва техник ҳолати доимий назоратда бўлишлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, йиғилганларга инспекция бош мутахассиси К.Артиқов томонидан жорий йилнинг 27 октябрь куни илк бор Қонунчилик палатасига аралаш тизим асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)