Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, “Ўзбек тили ўзбек халқининг маънавий мулкидир”, дея таъкидланиши жамоатчиликнинг ғурурига ғурур қўшди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.
1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди ва ушбу сана “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланди.
Ушбу байрам муносабати билан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида, таклиф этилган меҳмон, Урганч давлат университети, “Филология ва санъат” факультетининг “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси ўқитувчиси Нигора Ўткировна Ёдгорова томонидан қизиқарли маъруза қилинди. Тадбир давомида ишчи-ходимлар олимлар томонидан ўзбек тилимизга доир ўтказилаётган тадқиқотлар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izohlar (0)
Chapqirg‘oq Amudaryo Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Direktor: Toirov Odilbek Raximberganovich
Elektron pochta: xz.havza@minwater.uz
Ishonch telefoni: 62 226-01-35
Fax: 62 226-01-35
Manzil: Urganch shahar, Munis Xorazmiy 1 uy.
Ish vaqti: Dushanbadan-Jumagacha soat 9:00 dan 17:00 gacha
Murojaat qoldirish