Унда инспекция, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни, Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори ва 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти ҳамда ушбу ҳужжатлар орқали тизим ташкилотларига юклатилган вазифалар тўлиқ тушунтириб берилди. Маълумот учун, ушбу объект 1970 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 6 м³/сек.; канал узунлиги 25.5 км.; 2 та ровоқдан иборат; 2 та каналга сув тақсимлайди; туманнинг 2 239 га майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






