Унда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори ҳамда 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.Тадбирда Меҳнат фахрийси, Республикамизда хизмат кўрсатган ирригатор К.Атажанов сўз олиб, йилдан-йилга сув танқислиги сезилиб турган бир даврда, барча сувдан самарали фойдаланишга ва уни иқтисод қилиш чораларини қўллашга масъуллигини таъкидлаб ўтди.
Маълумот ўрнида, ушбу объект 1976 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 9.5 м³/секунд, 4 та ровоқдан иборат; 2 та каналга сув тақсимлайди; тумандаги 4 209 гектар ер майдонни сув билан таъминлайди. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати






