ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун, 6 сентябрь куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан Янгибозор туманидаги “Дарёлик-арна” каналининг бош гидроиншоотида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан инспекция ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони билан Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларни ташкил қилиш белгилаб берилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, гидротехник объектларни кўз қорачиғидек асраш, уни техник ҳолатини текшириб туриш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиб, юклатилган вазифаларни муддатида сифатли қилиб бажариш вазифалари юклатилди.
Маълумот ўрнида: “Дарёлик-арна” каналининг ПК0+00даги гидроиншооти 1985 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 25 м³/секунд; 3 та ровоқдан иборат; 2 та каналга сув тақсимлайди; туманнинг 5 607 га майдонини сув билан таъминлайди.  

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)