КОЛЛЕКТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 04-04/1-3362-сонли баёни билан тасдиқланган сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар ижросини таъминлаш бўйича “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида Хива туманидаги “ТКМКга қуюлувчи” коллектор тармоқларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларининг 2-боқичи бош пудратчи “Эшчон Домор” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Ушбу объектга 3 та экскаватор, 1 та бульдозер ва 10 та ишчи-ходимлар жалб қилинган ҳолда 2024 йилда 85.7 км узунликдаги коллектор-зовур тармоқларини лойқадан тозалаш ишлари режаси шу кунгача график режага нисбатан 122 фоизга ва йиллик лимитга нисбатан 36 фоизга бажарилган бўлиб, шунингдек, 1 дона қувурли ўтиш жойини таъмирлаш ва 8 дона кузатув қудукларига “Дайвер” қурилмасини ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилди.
Мазкур тадбирлар натижасида 1 688 гектар ер майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)