ЮКСАК МУКОФОТЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Хабарингиз бор, куни кеча Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан Хоразм вилоятидан ҳам ўз касбининг бир гуруҳ фидойилари фахрий унвонлар – орден ва медаллар билан тақдирланди.
Хусусан, улар қаторида “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Дарёлик арна” канали бошлиғи, “Дўстлик” ордени соҳиби Илёс ака Кушманов ҳам борлиги биз учун янада қувончлидир.
Шу муносабат билан, бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов томонидан давлат мукофотларини ҳурматли Президентимиз номидан ўз эгаларига тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)