ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Полвон-Ғозовот ирригация тизими бошқармасида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. Унга 46 нафар ишчи-ходим ва учта техника жалб қилинди.
Ўқув машқлари 3 та босқичда ўтказилди:

1-босқич: зилзила содир бўлганда объектдаги навбатчи-ходим томонидан раҳбарият таркибига ва фуқаро муҳофазасига хабар бериш, ишчи-ходимларни йиғиш, асбоб-анжомлар билан таъминланганлигини текшириш, саф кўригини ўтказиш ва топшириқлар бериш;
2-босқич: зилзила оқибатида жабрланган ходимга Таъмирлаш цехида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
3-босқич: объект ҳудудида содир бўлган ёнғинни бартараф этиш.

“Ўқув машқига қўйилган асосий мақсад бажарилди. Тадбир давомида берилган ўқув саволлари бўйича Полвон-Ғозовот ИТБ раҳбарияти ва ходимлари қониқарли иштирок этдилар”, – деди Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фуқаролар муҳофазаси бўлими бошлиғи подполковник Ф. Маткаримов.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)