ХОРАЗМ: ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИ БЕТАЛОФАТ ИШЛАТИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
2024 йил 23 август куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан Шовот тумани, “Бег-яб” каналининг ПК 74+60даги гидроиншоотида инспекция, Шовот-Қуловот ирригация тизим бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция мутахассислари ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти докторантлари иштирокида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан семинар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳиятлари тушунтирилди, шу билан бирга, Сув кодекси лойиҳаси муҳокамасига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, ёш тадқиқотчилар томонидан гидрометрия бўйича сувни ўлчаш ва янги техникалар бўйича маълумотлар берилди.
Маълумот учун: ушбу объект 1974 йил қурилган; 2018 йил қайта реконструкция қилинган; сув ўтказиш қобилияти 19 м³/сек.; 5 та ровоқдан иборат; канал узунлиги 36 км.; туманнинг 5 756 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди.  

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)