ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Жорий йилнинг 29 май куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Хоразм Мелиоратив экспедиция ҳамда Полвон-Ғозовот ирригация тизими бошқармаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалиги соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.



Унда ташкилот бўлим бошлиқлари ҳамда ишчи-ходимлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)