ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ – ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Сув ресурсларини тежаш борасидаги ислоҳотлар доирасида республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, суғориш тизими ва сувни тежовчи технологияларни ривожлантириш, “яшил энергия”ни кенг жорий этиш доирасида хусусий сектор бошқаруви ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш ҳамда “яшил энергия” технологияларини кенг жорий этиш доирасида насос станциялари томонидан электр энергияси истеъмолини камайтириш режалаштирилган. Бу борада ҳудудимиздаги фермерларимиз томонидан талайгина ишлар бажарилмоқда: нафақат ички ариқларни бетонлаштириш ҳисобига сувни иқтисод қилишни, балки электр қувватини ҳам тежаш йўлларини амалда қўлламоқдалар.

Шундай жонкуяр, фидойи ҳамюртларимиздан бири - Хоразм вилояти, Хонқа туманининг Қирқёп қишлоғи ҳудудида жойлашган “Тўтижон Бекметова” фермер хўжалиги раҳбари Камолиддин ака Юсупов бўлади.


Камолиддин ака ўз хўжалигидан ўтадиган ички ариқларни бетонлаштирган ҳолда ариқнинг 150 метрига қуёш панеллари ўрнатган. 3 та сув насосларига уланган панеллар эрталаб соат 10.00дан бошлаб 36 КВт, куннинг ярмидан соат 17.00 гача 75-80 Квт энегрия ишлаб чиқаради; соатига 1420 м³ сувни ҳайдайди.






“Биз тез кунларда янги тизимни, яъни ўзимиз эҳтиёжларимиздан ортган электр қувватини давлатга сотиш тизимини йўлга қўйишни ҳамда ишга туширилгандан кейин оммага тақдим этишни режалаштиряпмиз”, дейди суҳбат сўнггида Камолиддин ака.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)