Бугун Гурлан туманидаги “Диванкўл” коллекторида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинар “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси мутахассислари, Мелиоратив экспедицияси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ва гидротехник ходимлар иштирокида, инспекция бош мутахассиси К.Артиқов бошчилигида ўтказилди.
“Диванкўл” коллектори 1953 йил қурилган бўлиб, узунлиги 139,5 км.; сув ўтказиш қобилияти Туркманистон Республикаси чегарасидан 80 м³/с гачадир. Коллектор Хазорасп, Боғот, Хонқа, Янгибозор, Гурлан туманларининг 79 700 га ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. “Суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси” маблағларидан 2011-2015 йилларда реконструкция қилинган; суви нисбатан чучуклиги сабабли, сув танқислигини юмшатиш учун 122 дона катта ва кичик насослар ўрнатилиб, оқар сув билан қўшиб ишлатилмоқда.
К.Артиқов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 30 августдаги 865-сонли Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарорлари бўйича маълумотлар бериб ўтди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати