ХОРАЗМ СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИДА "УСТОЗ-ШОГИРД" ТИЗИМИ АНЪАНАГА АЙЛАНТИРИЛГАН

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Бугун Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармасида кадрлар сиёсати ва ижро интизомини юритиш, ишга қабул қилинган ёш мутахассисларни “Устоз-шогирд” тизими асосида тажрибали мутахассисларга бириктириб, кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар ўтказилди.
Дамбада 51 нафар ходим меҳнат қилади, шулардан 21 нафари олий маълумотли. Жорий йилга бошқармага яна 2 нафар олий маълумотли кадрни ишга олиш белгиланган. 
Сув хўжалиги ривожлантириш стратегиясига асосан жорий йилда 30 нафар олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш белгиланган бўлиб, амалда 16 нафар янги кадрлар ишга олинган. 
Ҳозирда, Чапқирғоқ ҳимоя дамба бошқармаси, “Шовот-Қуловот” ирригация тизим бошқармаси, Мелиоратив экспедиция, Қўшкўпир, Шовот, Янгибозор туманларининг “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассаси томонидан олий маълумотли кадрларни ишга қабул қилиш бўйича эълон берган.
- Ишга қабул қилинадиган ёш мутахассисларни “Устоз-шогирд” тизими асосида тажрибали мутахассисларга бириктириш ва уларни узлуксиз таълим тизимини сифатли олиб борилиши бўйича ишлар олиб борилади, - дея таъкидлайди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутахассиси М.Шеров.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)