"Сувхўжаликназорат" инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги "Шовот-Қуловот" ирригация тизимлари бошқармаси, Урганч тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ бош мутахассислари ва мазкур канал бошлиқ ва ишчи-ходимлари иштирокида объектни хавфсизлиги, самарали иш фаолияти ва ушбу канал тизими шароитида Ҳукумат Қарорлари ижросини таъминланиши каби масалалар батафсил ўрганилиб, келгуси ривожланиш стратегиялари муҳокама қилинди.
Мазкур гидроиншоот 1975 йилда қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 12м3/сек ни ташкил қилади. Урганч ва Қўшкўпир туманларининг 3889 га ер майдонини сув билан таъминлайди. Иншоотга "Ақлли сув" қурилмаси ўрнатилган.
Маълумот учун айтадиган бўлсак, ушбу канал 2020 йилда “Ислом тараққиёти банки" иштирокида “Хоразм вилоятида Тошсақа тизими магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида тўлиқ бетонлаштирилган.