УРГАНЧ ТУМАН НАСОСЧИ ИШЧИ-ХОДИМЛАРИГА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Урганч туманида жойлашган "С.Қаландаров" насос станциясида ҳудуд ишчиларига амалий семинар ўтказилди.
Семинарда таъкидланишича, насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўйича жорий йилнинг март ойи учун насос станцияларнинг электр энергиясига 9200 минг кВт.с ажратилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 8826,9 минг кВт.с ёки 96 фоиз электр энергияси ишлатилган. 
2023-2024 йилларнинг кузги-қишқи мавсумида Насос станциялари ва энергетика бошқарма ҳисобидаги 195 дона насос станцияларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 207 та ёки 106 фоизга бажарилган.
Жорий 2024 йил давомида насос станцияларда электр энергияни иқтисод қилиш мақсадида 12 дона насос агрегатлар ва 10 дона электродвигателларни янгисига алмаштириш, 29 дона конденсатор, 49 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар, 37 та қуёш батарейкаси, 2 та қуёш сув ишитиш қурилмаси, 150 та светадиодли лампа ўрнатиш, 1040 метр узунликдаги кабелларни алмаштириш ва 37 та “онлайн” қурилмаларни ўрнатиш белгиланган  бўлиб, амалда 1 дона электродвигател ва 4 дона конденсаторлар янгисига алмаштирилган.
Хусусан, семинарда барча тегишли Ҳукумат қарорлари ва уларнинг ижроси бўйича ҳам муҳокамалар юритилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)