ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ СУВ ХЎЖАЛИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ НАМУНАЛИ ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Биламизки, ҳозирда сув хўжалиги тизим ташкилотлари балансидаги объектларининг очиқ майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида ёрдамчи хўжалик ташкил этилиши ва уни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Дарҳақиқат, ёрдамчи хўжаликларининг фойдаси ташкилот ва ундаги ишчи ходимларга фойда келтирмоқда. 
Айни кунларда, бу борадаги ишларни кузатиш ва тегишли кўрсатмалар бериш мақсадида Хоразм вилоятига сув хўжалиги масалалари бўйича бириктирилган масъул А.Ўразкелдиев ташриф буюриб ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар билан яқиндан танишди. 
Айтиш лозимки, Мелиоратив экспедиция ҳисобидаги Урганч тумани ҳудудидаги "Ғойбу" коллекторига қуювчи зовур бўйида 35 бош қўйчилик, "Озёрный" коллекторининг 0,20 га ерида балиқчилик, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Урганч туманидаги "Пахтакор-1" насос станцияцида 22 бош қўй, "Беговот" насос станциясида 30 бош қўй, "Полвон-Ғозовот" ИТБ томонидан "Озёрный" коллектори бўйидаги 5,0 гектарда балиқчилик ҳовузлари ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлари намунали кўрсатгичларни берди.
Намунали ёрдамчи хўжалик фаолияти ва тажрибалари билан бўлишиш учун турли семинарлар ташкил этилиши қайд этилиб ўтилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)