Маълумки, "Туямўйин ГЭС" қурилиши 1973 йилда бошланиб, 1983 йил 1чи ва 2чи гидроагрегатлари ишга туширилди, 1984 йил 3, 4, 5 ва 6чи агрегатлари тўлиқ ишга туширилган. Жами 6 та гидротрубиналар ўрнатилган бўлиб, ҳар бирининг қуввати 25 МВТ жами 150 МВТ ни ташкил қилади. "Туямўйин ГЭС" да ишлаб чиқарилган электрэнергия 110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмасидан ҳаво электр узатиш линиялари орқали "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"га узатилади.
"Туямўйин ГЭС" ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи Б.Ходжаев айтишича, 2016-2019 йиллар мобайнида модернизация жараёнлалри учун жами 18.8 млрд.сўм миқдорида маблағлар сарфланган.
Семинарда нафақат объект техник холатлари юзасидан, балким соҳага доир Президент қарорлари батафсил муҳокама этилди.