ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БАЛИҚЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Республикамизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Кеча, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Тоиров томонидан мазкур қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, Хоразм вилояти шаротида балиқчиликни ривожлантириш имкониятларини таҳлилига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. 

Ушбу тақдимотда, Хива тумани хокимият биносида вилоятнинг балиқчилик кластер раҳбарлари иштирок этди.

Тақдимотда, Хоразм вилоятининг Янгиариқ, Шовот ва Қўшкўпир туманларидан оқиб ўтувчи "Озёрный", "Ғазовот-Давдон" ва "Давдон" коллекторлари сувларидан қайта фойдаланиб 4500 гектар ерларда балиқчилик ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш имкониятлари кенг ёритилди. 
Соҳа мутахассислари тақдимот давомида  мунозаралар қилиб, мазкур лойиҳаларга давлат ажратилган имтиёзли кредитлар ва турли техник вазифалари тўғрисида батафсил маълумотлар эга бўлдилар.    
Тақдимот сўнгида иктирокчилар билан бирга балиқчиликни ривожлантириш истиқболли режалари чуқур муҳокама этилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)