ДЕПУТАТЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Bosh sahifa / Axborot xizmati
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи томонидан Кенгашилар уйи биносининг кичик мажлислар залида мансабдор шахс эшитуви ўтказилди. Унда Хоразм вилояти сув хўжалигида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилга белгиланган прогноз кўрсатгичлар тўғрисида тақдимот қилинди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти Кенгаши ва шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, "Аёллар қаноти" ва "Ёшлар қаноти" етакчилари, Демократик жараённи таҳлил қилиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, Чапғирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари, "Хоразм сув таъминоти" Акциядорлик жамияти, ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Шўр ювиш ишларининг якуни билан амалда 1190,3 млн.м3 сув миқдори олиниб, жами 225,5 минг гектарда суғориш ишлари бажарилди ва 1,0 га ер майдонига ўртача сарфланган сув ҳажми 4,9 минг куб метрни ташкил қилди.
 Ўтган 2023 йил давомида вилоят бўйича суғориш ишларига жами олинган сув хажми 3 млрд. 998 млн. 500 минг м3  ташкил қилиб, 1 га суғориладиган ер майдонига берилган ўртача сув хажми 15,5 минг куб метрни, ёки режага нисбатан 3,4 минг куб метр кам сарфланиб суғориш самарадорлиги 18,1 фоизни ташкил қилди.
Вилоятда 2023 йилда жами 41,5 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш режалаштирилиб, амалда жами 46,2 минг гектар жумладан; 3824 гектарда томчилатиб, 2226 гектарда ёмғирлатиб, 486 гектарда дискрет усулида ва 1580 гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинди ҳамда 37308 минг гектар экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди, бунинг натижасида вилоят бўйича  825 млн куб метр сув миқдори тежалишига эришилди.
Бугунги кунгача 120,0 минг гектар майдонлар шўр ювишга тайёрланди ва 58,2 минг гектар майдонларнинг шўри ювилди. 2024 йил қишлоқ хўжалиги экинларида жами 41600 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этиш белгиланган.
Жумладан; 3450 гектарда майдонда томчилатиб суғориш, 1550 гектарда ёмғирлатиб суғориш, 600 гектарда дискрет усулда, 7000 гектарда эгилувчан кувурлар орқали суғориш, 1500 гектарда эгатга плёнка тўшаб суғоришни жорий қилиш ҳамда 27500 гектарда ерларни лазерли текислаш белгиланган. Натижада; сувни тежовчи технологияларни жорий қилиниши ҳисобига 730 млн м3 сувни иқтисод қилиш имкониятлари яратилади.  Йиғилиш сўнгида тақдимотчилар ва масъуллар ўртасида савол-жавоблар қилинди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)