БАРЧА СОҲАЛАРДАГИ КАБИ ХОРАЗМ МЕЛИОРАТИВ ЭКСПЕДИЦИЯДА ҲАМ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛМОКДА

Bosh sahifa / Axborot xizmati

Ҳозирги кунда бир гуруҳ Мелиоратив экспедиция мутахассислари туманларга чиқиб “дайвер” қурилмаларини соз ҳолатини ўрганиб, мониторинг ишларини амалга оширмоқда. Қолаверса бошқарма ҳисобидаги барча кузатув қудуқларига босқичма-босқич “дайвер” қурилмалари ўрнатиш ишлари ҳам бажарилмоқда. 


Мелиоратив экспедицияда бўлими бошлиғи лавозими ишлаб келаётган Сарвар Қадамов бу ҳақда маълумот бериб ўтиб қуйидагиларни гапирди: 

 

Хоразм вилоятида жами 265562 га майдон кузатув остига олинган, ер ости сизот сувлари сатҳини назорат қилишда жами 2106 дона кузатув назорат қудуқлари мавжуд бўлиб, шулардан 2021-2023 йиллар мобайнида 599 дона “дайвер” қурилмаси ўрнатилган, 2024 йилга эса 223 дона “дайвер” янгидан қуриш режа қилинган. 

Ўрнатилган дайвер қурилмалари Мелиоратив ахборот тизимлари дастурига интеграция килиниб, Геоахборот марказига қурилма исталган вақтда қисқа муддатда тўлиқ ва сифатли маълумот етказиб беради ва бу жадвал ва харита кўринишида намоён бўлади. Хоразм вилояти ҳудудида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш ер ости сувлари жойлашиш сатҳи, ер ости сувлари минерализацияси ва температурасини кўрсатиб боради”, - дея таъкидлади.

 

Яна таъкидланишича, ўрнатилган дайвер қурилмаси ва кузатув кудуқларини сақлаш учун, икки томонлама яъни ташқи ва ички ҳимоя воситалари қўлланилади. Шундай бўлсада улар доимий назорат бўлади.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати



Saytda xatolik ko'rsangiz, matnni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Izoh qoldirish
Izohlar (0)